Жамият | 03:27 / 04.10.2018
12219
2 дақиқада ўқилади

"Мазали" фоторепортаж: "Ипак йўлида туризм" кўргазмасига гастрономик саёҳат

Буюк Ипак йўлининг карвон йўллари кесишмасида жойлашган Ўзбекистон қадимий ёдгорликлари билан бир қаторда ўзининг мазали миллий таомлари ва мева-сабзавотлари билан ҳам машҳур. 

"Ипак йўлида туризм" XXIV Тошкент халқаро туризм кўргазмаси доирасида "Ўзэкспомарказ"да "Ипак йўли таъми" номи остида миллий таомлар фестивали бўлиб ўтмоқда (3-5 октябрь). KUN.UZ мухбири шу ҳақида хабар берди. 

Мавзуий майдонларда Ўзбекистон ҳудудларининг бир-биридан мазали ва ажойиб таомларини татиб кўриб, уларга баҳо берилмоқда. Фестиваль доирасида мамлакатнинг таниқли ошпазлари маҳорат дарсларини ўтишмоқда. 

Очиқ майдонда ўзбек ошхонасининг рамзи ҳисобланган паловни кўриш мумкин. Ўзбек палови республика вилоятлари бўйича фарқланади. 

Катта тўй-тантаналарда паловни одатда эркаклар тайёрлайди. Ўзбек паловини тайёрлашнинг кўплаб рецептлари тарқалган, ҳатто бутун бир китоблар ҳам унга бағишланган. 

Кўргазмада шунингдек "Шарқ бозори" экспозицияси иштирокчиларининг расталари иш бошлади. 

Ўзбекистоннинг мева ва сабзавотлари дунёга машҳур экани ҳеч кимга сир эмас. Юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар ҳам буни қайта-қайта таъкидлашади. 

Гастрономик туризм ҳақида сўз кетганда ўзбекнинг нонини тилга олмай илож йўқ, у ҳам палов каби турли ҳудудларда турлича тайёрланади. Сайёҳлар ўзбек нонини доим алоҳида эътироф этишади.

Машҳур аллома, табиб Абу Али ибн Сино асал ҳақида шундай деган: "Асал қалбни мустаҳкамлайди, тетиклик бағишлайди, ёшликни сақлаб қолади, хотирани тиклайди, ақлни чархлайди". Минг йиллар аввал Ибн Сино касалликларни асал ёрдамида даволаган. 

Ширинликни яхши кўрувчилар учун кўргазмада Ўзбекистоннинг миллий рамзлари туширилган турли хил шоколадлар тақдим этилди. 

Мавзуга оид