Жаҳон | 22:20 / 07.10.2018
9538
1 дақиқада ўқилади

Грознийда Россиядаги энг баланд флагшток ўрнатилди

Фото : "Kadyrov_95" Telegram саҳифаси

Чеченистон пойтахти Грознийда Россия президенти Владимир Путиннинг туғилган куни муносабати билан Россиядаги энг баланд флагшток (байроқ ўрнатиладиган устун) ўрнатилди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров маълум қилди. 

Путин 7 октябрда 66 ёшини қаршилади.  

“Россия президенти Владимир Путиннинг таваллуд куни муносабати билан Грознийда Россия ва дунёдаги энг баланд флагштоклар ўрнатилди. Бу кун ва ундан ўрин олган воқеалар рекордлар китобида қайд қилинди”, деб ёзган Қодиров Telegram-каналида. 

Россия рекордлар китобининг рекорд ўрнатилгани учун топширган сертификати суратига кўра, флагштокнинг баландлиги 73,5 метрни ташкил қилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид