Жаҳон | 08:05 / 07.10.2018
6816
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон транспорт-логистика инфратузилмасига 30 миллиард доллар сарфлади

Фото: Getty Images

Қозоғистон охирги 10 йил ичида транспорт-логистика инфратузилмасига 30 млрд долларга яқин маблағ сарфлаган. Бу ҳақда “Казахстан темир жоли” миллий темир йўл компанияси бошқарув раиси Канат Алписбаев маълум қилди.  

“Қозоғистон иқтисодиётининг барқарор ривожланишининг инфратузилмавий асосларини таъминлашда транспорт-логистика мажмуасига муҳим роль ажратилади. Охирги 10 йил ичида Қозоғистон транспорт-логистика инфратузилмасига 30 млрд доллар ажратган. 2020 йилгача яна 8,4 млрд доллар сармоя қилиш режалаштирилган, бу эса Ипак йўли савдо оқимларига янги импульс беради”, деб маълум қилган Алписбаев. 

У, шунингдек, “Хоргос” эркин иқтисодий зонасининг транспорт-логистика имкониятлари ҳақида сўзлаб берди. Хитой ва Жануби-Шарқий Осиёдан МДҲ, Европа, Форс кўрфазига муҳим йўналишлар кесишмасида жойлашган ушбу ЭИЗ Қозоғистоннинг жаҳон транспорт ва савдо тизимида янада интеграциялашувини таъминлайди. 

Алписбаевнинг таъкидлашича, “Хоргос-Шарқий дарвозалар” ЭИЗ темир йўл линиялари, “Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой” автомобил йўлаклари ва Оқтау порти билан технологик боғлиқликда янги Ипак йўлида юк оқимларини консолидациялаш ва дистрибуциялашнинг муҳим марказига айланмоқда.

Айни вақтда сармоячилар ЭИЗ ҳудудида 1,7 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид