Жаҳон | 07:54 / 08.10.2018
2257
1 дақиқада ўқилади

Бразилия президенти сайловларининг 2-тури ўтказиладиган бўлди

Бразилияда 7 октябрда ўтган президент сайловларида номзодлардан бирортаси 1-турда ғолиб бўлиш учун зарур бўлган 50 фоиздан кўпроқ овозни тўплай олмади. Сайловлар натижаларига кўра, 2-турда Социал-либерал партия номзоди Жаир Болсонару ва Меҳнаткашлар партияси вакили Фернанду Аддад кураш олиб боради.

Жаир Болсонару ва Фернанду Аддад
Фото: REUTERS

Дастлабки натижаларга кўра, Болсонару 46 фоиз, Аддад 28 фоиз овоз тўплаган. Сайловларнинг 2-тури 28 октябрда бўлиб ўтади. 

Сентябрда пичоқ билан ҳужумдан кейин тикланаётган Болсонару шифокорлар тавсиясига кўра ҳозирча тарафдорлари олдида кам пайдо бўлмоқда. У 2-турни ютиш учун тарафдорларини сафарбар қилишни давом эттиришини айтган.

Аддаднинг фикрича эса, Бразилиядаги демократия жиддий хавфлар билан тўқнашмоқда. У 2-тур арафасида демократларни бирлашишга чақирган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид