Жамият | 13:07 / 08.10.2018
17249
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада ака пичоқ билан ўз укасининг қонини тўкди

Иллюстратив фото

Фарғона вилоятнинг Бувайда туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, шу йил 7 октябрь куни Найман қишлоғида яшовчи Х.Э. уйида ўзаро жанжал оқибатида шу қишлоқда яшовчи укаси М.Э.га пичоқ билан жароҳат етказиши натижасида М.Э. касалхонага ётқизилган. Х.Э. эса ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид