Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда ўлим жазоси бекор қилиниши мумкин
Малайзия ҳукумати ўлим жазосининг бекор қилиниши ҳақидаги қонун лойиҳасини тайёрлади. У парламентнинг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилади. Бу ҳақда Малайзиянинг ҳуқуқий масалалар бўйича вазири Лиеу Вуй Кеонгга иқтибос келтирган ҳолда The Straits Times нашри маълум қилди.
Вазирнинг айтишича, ўлим жазоси бекор қилиниши ҳақидаги қарор қонунан қабул қилинмагунча, мамлакатда ўлим жазосини ижро этишга тақиқлов киритилади. Унинг тушунтиришича, тақиқлов киритилгандан кейин умрбод қамоқ жазоси жорий қилинади.
Малайзия қонунларига кўра, ўлим жазоси қасддан қотиллик содир этиш, ўлдириш мақсадида ўғирлаш, гиёҳванд моддаларни ташиш ва тарқатиш, қурол контрабандаси ва шу каби оғир жиноятлар учун қўлланади. Ҳукумат маълумотларига кўра, мамлакатда 2007 йилдан 2017 йилгача 35 киши қатл этилган.
Айни вақтда Малайзия турмаларида ўлим жазосига маҳкум қилинган 1,2 мингдан кўпроқ маҳбус бор.
2017 йилдаги маълумотларга кўра, БМТга аъзо 21 давлатда, жумладан, АҚШ, Хитой, Саудия Арабистони, Ироқ, Покистон ва бошқа давлатларда ҳамда БМТ томонидан тан олинмаган битта давлатда ўлим жазоси амалиётда қўлланган.
Мавзуга оид
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
12:42 / 01.05.2025