Ўзбекистон | 01:53 / 18.10.2018
6675
2 дақиқада ўқилади

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти бўйича Ташқи савдо вазирлигига қўшимча функциялар юклатилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигига қуйидаги қўшимча функциялар юклатилмоқда:

  • мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;
  • салоҳиятли ҳамкорлар излаш, анъанавий ва янги сотиш бозорларига чиқиш учун имкониятлар яратиш, шунингдек, зарурат бўлганда экспорт шартномаси бажарилишини услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш орқали мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширишга амалий ёрдам кўрсатиш;
  • ташқи бозорларда мева-сабзавот маҳсулотларининг нарх конъюнктурасини тизимли асосда ўрганиш, шу жумладан, ҳудудларга чиққан ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар билан ҳар ойда учрашувлар ўтказиш, шунингдек, ўрганиш натижалари, хусусан, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт нархлари даражаси тўғрисидаги маълумотларнинг ўз расмий веб-сайти ва бошқа оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини ташкиллаштириш;
  • ҳар ойда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчиларга асосий сотиш бозорлари бўйича таҳлил натижалари ва прогнозларини, хусусан, нарх конъюнктурасининг ўзгаришлари, белгиланган пунктлар кесимида юклаш ҳажмлари ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилишда техник талаблар тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайти ва бошқа оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш орқали тақдим этиш.

Мавзуга оид