Жаҳон | 21:53 / 25.10.2018
20519
1 дақиқада ўқилади

Қўлидан смартфонни бир ҳафта қўймаган аёлнинг бармоқлари фалажланиб қолди 

Хитойнинг Чанша шаҳрида яшовчи аёл таътил олгач, уни ўзи учун унумлироқ ўтказиш ўрнига, уйида смартфони билан ўтказишга қарор қилди. У смартфонга шунчалик муккасидан кетганки, охир-оқибат бу яхшилик билан тугамаган.

Аёл ухлагандан ташқари, бир ҳафта давомида смартфонни қўлидан туширмаган. Маълум вақтдан кейин унинг ўнг қўлида кучли оғриқ пайдо бўлган. Бироқ бу ҳам аёлни бармоқлари ишламай қолгунгача "севимли машғулоти" билан шуғулланишдан қайтармаган. Оқибатда унинг бармоқлари смартфонни қандай ушлаган бўлса, шундай тарзда қотиб қолган.

Бундан ваҳимага тушган аёл шифокорларга мурожаат қилган. Шифокорлар аёлда теносиновит – пайлар синовиал қобиғининг яллиғланиши ташхисини қўйишган. Аёлга ёрдам беришга муваффақ бўлинган ва келгусида смартфонларга муккасидан кетмай, бармоқларига дам бериб туриш тавсия қилинган.

Мавзуга оид