Жамият | 10:46 / 31.10.2018
5114
1 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат аграр университетида Германия олийгоҳи билан бирга қўшма кафедра очилди

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Тошкент давлат аграр университетида Германиянинг Лейбниц номидаги қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти (ИАМО) билан бирга “Халқаро қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” қўшма кафедраси очилди.

Кафедрада 3 та докторант ва 2 та магистрант учун Германиянинг “Фолькцваген” фонди 4 йилга мўлжалланган стипендия ажратган.

Шу билан бирга кафедрада Германиянинг 3 та профессор ўқитувчиси мунтазам равишда фаолият олиб бориб, докторантларга илмий раҳбарлик қилиши кўзда тутилган.

ИАМО - минтақавий қишлоқ хўжалиги соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказишга ихтисослашган. Шу жумладан, аграр сиёсати, озиқ-овқат хафсизлиги, қишлоқ ҳудудларида тадбиркорликни ривожлантириш, фермер хўжаликларини бошқариш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби масалалар ўрганилади.

Мавзуга оид