Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда ҳалокатга учраган Boeing’нинг «қора қутиси» сув юзасига кўтарилди
Қидирув амалиёти иштирокчилари денгизга қулаган Boeing 737 MAX 8 самолётининг «қора қутилари»дан бирини сув юзасига олиб чиқишди. Бу ҳақда The Jakarta Post ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, бортдаги ўзиёзар қурилма ғаввослар ёрдамида топилган. Аниқланганидан сўнг, уни махсус контейнерга жойлаштиришди ва сув юзасига кўтаришди.
29 октябрь куни Lion Air авиакомпаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти Жакарта аэропортидан парвоз қилгач ҳалокатга учради. Самолёт парвозга чиққанидан кейин тахминан ўн дақиқа ўтиб радарлардан йўқолиб қолган. Индонезияда ҳалокатга учраган самолёт бортида 189 киши бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезияда қулаган Boeing «қора қутиси»дан сигнал яхшилангани маълум қилинганди.