Ўзбекистон | 21:37 / 02.11.2018
48945
1 дақиқада ўқилади

Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Рашид Раҳматов Ўзбекистон Бош прокурорининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Ушбу хабарни Бош прокуратура Матбуот хизмати тасдиқлаган.

Рашид Раҳматов

Р.Рахматов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Навоий шаҳар прокуратурасида бошлаб, Навоий вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2009 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Бухоро шаҳар прокурори, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилнинг ноябрь ойидан шу вақтгача Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.​ 

Мавзуга оид