Жаҳон | 00:57 / 06.11.2018
47250
1 дақиқада ўқилади

Хитой банкида гаровга олинган қизни қутқаришда ҳийла қўлланди (видео) 

Хитойнинг Лохэ шаҳридаги банклардан бирида жиноятчи томонидан гаровга олинган қизни қутқаришда ҳийла қўлланди. Ўтган ҳафта юз берган воқеада пичоқ билан қуролланган жиноятчи маҳаллий банкнинг шохобчаларидан бирини тунаш вақтида 19 ёшли қизни гаровга олган.

Воқеа жойига етиб келган махсус отряд ходимлари жиноятчини ўз ҳамкасбларидан бирини қизга алмаштиришга кўндира олишган. Жиноятчи кўзи ўнгида полициячи ўз ҳамкасбининг қўл оёқларини боғлаб қўйган. Қўл-оёғи боғланган полициячи ўғри ёнига сакраб-сакраб борган, сўнгра зич тортилмаган арқонлардан қўлларини чиқариб, ўғрига қўққисдан ҳужум қилган. 

Таъкидланишича, полициячи воқеа оқибатида кичик жароҳатлар олган. 

Мавзуга оид