Ўзбекистон | 20:49 / 07.11.2018
35135
1 дақиқада ўқилади

Туризм қўмитасига янги раис тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Абдулазиз Ўролбоевич Оққулов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси вазифасини вақтинча бажарувчи бўлди.

Абдулазиз Оққулов шу йилнинг 22 май куни Туризм қўмитаси раисига ўринбосар этиб тайинланганди. 

У 2005 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган, 2007 йилда шу университетда магистр даражасини олган. Мутахассислиги — халқаро туризм бўйича бошқарувчи. У 2006 йилдан буён қўмитада фаолият юрита бошлаган.

2017 йилнинг январидан 2018 йил майигача Туризм соҳасини ривожлантиришни таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида Бахтиёр Нурутдинович Умаров Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раислигидан кетганди. У шу йилнинг май ойида лавозимга тайинланганди.

Мавзуга оид