Иқтисодиёт | 13:36 / 22.11.2018
4716
2 дақиқада ўқилади

Европа инвестиция банкининг​ Марказий Осиёдаги ваколатхонаси Тошкентда очилиши мумкин 

Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўтарилган Европа инвестиция банкининг Марказий Осиёдаги ваколатхонасини Тошкентда очиш таклифи илиқ қарши олинди. Европа инвестиция банки вице президенти Вазил Худакнинг ​айтишича, банк масалани кўриб чиқишга тайёр.​ Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси вакиллари Тошкент шаҳрида жойлашган Халқаро бизнес марказида Европа инвестиция банки вице президенти Вазил Худак билан учрашди. Унда банк раҳбарияти расмий Тошкент билдирган таклифни инобатга олиб, банкнинг Марказий Осиёдаги ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини айтган.

Томонлар ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижасига кўра, Ўзбекистон энергетика соҳаси учун 100 млн, сув хўжалиги учун 100 млн, жами 200 млн евро маблағ ажратилгани маълум қилинди. 

Худакнинг таъкидлашича, "ташқи қарзларнинг камлиги, ривожланишдаги барқарор динамика, Ўзбекистонга бемалол таваккал қилиш ва кредит олиш имконини беради".

Бюджетдаги маблағ ҳажмининг йириклиги бўйича дунёда етакчи банклардан бири - Европа инвестиция банки (ЕИБ) «​Жиззах»​ эркин иқтисодий зонасида қурилиши давом этаётган Uzbekistan Peugeot Citroёn Automotive заводига 60 миллион евро сармоя киритишини айтганди.  ​

Мавзуга оид