Спорт | 23:29 / 27.11.2018
3432
2 дақиқада ўқилади

Афсонавий Михаэл Шумахернинг ўғли фаолиятини “Формула-2”да давом эттиради

Фото: twitter.com / Formula 2

“Формула-1” пойгаларининг 7 карра чемпиони, ҳозирда бахтсиз ҳодиса туфайли тўшакка михланиб қолган Михаэл Шумахернинг ўғли Мик Шумахер кейинги мавсумдан “Формула-2”да иштирок этишни бошлайди. 19 ёшли Мик Prema жамоаси учун қатнашади.

2018 йилда Мик “Формула-3” пойгаси чемпиони бўлди. Prema жамоаси эса умумжамоа ҳисобида “Формула-2” мавсумини 4-ўринда якунлади. 2017 йилда пойгачилар чемпионатини  Prema вакили Шарль Леклер ютган ва у кейинги йилдан “Формула-1”да “Феррари” жамоаси учун иштирок этади.

Мик Шумахер жорий ҳафтаданоқ “Формула-2”нинг Абу-Дабидаги синовларида иштирок этади.

2013 йил декабри охирида Михаэль Шумахер Франциянинг Мерибел тоғ-чанғи курортида чанғи учаётганда йиқилиб оғир жароҳат олган. Пойгачи бош мия-чаноқ жароҳатини олган ва миясига қон қуйилган. Ўшандан бери Шумахернинг соғлиғи ҳақида турли қарама-қарши хабарлар берилади. Бироқ унинг оиласи ҳам бу борада тафсилотларни ошкор қилмай келмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид