Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МАК самолёти двигателга тушган қуш туфайли Истанбулдан учиб кета олмади
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг Истанбул - Тошкент йўналиши бўйича рейсни амалга ошириши керак бўлган самолёти двигателга тушган қуш туфайли парвозга чиқа олмади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар тарқатди.
«Бугун, 27 ноябрь куни, Uzbekistan Airways’нинг Тошкент - Истанбул HY271 рейсини амал ошириши керак бўлган Boing 767 самолёти Истанбулда бузилиб қолди. Самолётни синчковлик билан текшириш давомида поғона вентилятори иккита курагига зарар етказилгани аниқланди, бунинг сабаби қушнинг двигателга кириб қолгани бўлган», - дейилади МАК хабарида.
Ҳозирги вақтда Истанбул - Тошкент HY272 йўналишидаги рейс вақти самолётдаги носозлик бутунлай бартараф этилгунга қадар кечиктирилди. Ушбу рейс билан йўлга чиққан йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилди, дея қўшимча қилиб ўтишди компаниядан.
Носозлик аниқланган самолётни таъмирлаш учун ускуна ва эҳтиёт қисмлари Тошкентдан Истанбулга кечки рейс билан юборилди, улар олинганидан кейин самолётдан қисқа муддатларда яна фойдаланилиши мумкин.
Мавзуга оид
15:02 / 23.05.2025
Истанбулда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди
23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
19:10 / 17.05.2025
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
13:33 / 17.05.2025