Жаҳон | 08:33 / 29.11.2018
78759
2 дақиқада ўқилади

Учинчи жаҳон уруши ҳолатига энг яхши паноҳгоҳ давлатлар рейтинги тузилди

International SOS and Control Risks сайёҳатлар хизмати мутахассислари Учинчи жаҳон уруши вақтида унинг ўтиб кетишини энг хавфсиз пойлаш мумкин бўлган давлатлар рейтингини тузди. Бу рўйхатни Express нашри чоп этди.

Рейтингга Лихтенштейн етакчилик қилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бу давлат нисбатан осойишта ҳисобланган Швейцария ва Австрия давлатлари ўртасида жойлашган. Бундан ташқари, Лихтенштейн кўчаларини кўп сондаги полициячилар назорат қилади. 

Лихтенштейн
Фото: Wikipedia

2-ўринни Гренландия эгаллади. Даниянинг мухтор ҳудуди бўлган ушбу орол чеккада жойлашгани сабабли бирор-бир ихтилофлардан узоқ. Мутахассислар, шунингдек, у ерда жиноятчилик даражаси пастлиги сабабли уни хавфсиз деб топишган. 

Гренландия
Фото: Wikipedia

3-ўринга Люксембург қўйилган. Бу митти давлатда соғлиқни сақлаш, инфратузилма ва хавфсизлик яхши ривожланган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу давлатда энг “оғир” жиноят киссавурлик ҳисобланади. Бироқ Люксембург энг бой давлатлардан бири ҳисобланади ва шу сабабли у ерда уруш ўтишини пойлаб ўтириш қимматга тушади.

Люксембург
Фото: Wikipedia

Энг яхши паноҳгоҳ давлатлар рўйхатига Исландия ҳам кирган. У ҳам Гренландия каби чеккароқ жойлашгани сабабли хавфсиз ҳисобланади, бироқ Люксембург каби яшаш қимматдир. Мамлакатда жиноятчилик даражаси жуда паст ва доимий армия мавжуд эмас. 

Гренландия
Фото: Wikipedia

Мавзуга оид