ХОҚ президенти: жаноб Раҳимовга нисбатан ХОҚ томонидан ҳеч қандай санкция қўйилмаган
“Биз Япония миллий бокс федерациясидан бокс бўйича Олимпия мусобақасини бекор қилмаслик ҳақида сўров олдик ва бу сўровга тўла қўшиламиз. Токиода бокс бўйича мусобақалар бўлиб ўтишини хоҳлаймиз ва мусобақалар ўтказилиши учун бор кучимизни ишга соламиз”, деди Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида.
У шунингдек, ХОҚ нима учун Ғофур Раҳимов Халқаро ҳаваскорлик бокси уюшмасига (AIBA)га раҳбарлик қилишига рози бўлмаётганини маълум қилди.
“Жаноб Раҳимовга келадиган бўлсак, бу унга қарши шахсий иш эмас. ХОҚ Ижроия қўмитасининг қарори билан танишиб чиқсангиз, унинг санкциялар рўйхатидаги чекловлар боис халқаро федерация президенти вазифасини тўлақонли равишда бажара олмаслигидан ташвишланаётганимизга гувоҳ бўласиз. Масалан, бизга етиб келган маълумотларга кўра, AIBA ўзининг бош қароргоҳи жойлашган мамлакат – Швейцарияда банк ҳисобрақамини оча олмайди. Шахсан жаноб Раҳимовга нисбатан ХОҚ томонидан ҳеч қандай санкция қўйилмаган”, деди у.
Аввалроқ Халқаро Олимпия қўмитаси ижроия қўмитаси Токиода 2020 йилда ўтувчи ёзги Олимпиадада бокс мусобақасини ўтказиш бўйича режаларни музлатиб қўйгани хабар қилинганди
Мавзуга оид
10:17 / 22.09.2024
Энтони Жошуа титул учун жангда бир неча бор полга қулади
13:47 / 11.09.2024
Қирғизистон президенти ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасановга автомобил совға қилди
09:00 / 21.08.2024
Уришқоқ боладан олимпиада чемпионлигигача — Асадхўжа Мўйдинхўжаев хонадонидан репортаж
18:29 / 16.08.2024