Ўзбекистон | 15:17 / 11.12.2018
5956
1 дақиқада ўқилади

Халқаро меҳнат ташкилоти раҳбари Ўзбекистонга келмоқда

Фото: Flickr

2018 йил 13 декабрь куни Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори Гай Райдер бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.

ХМТ делегациясининг ташрифи дастуридан ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Савдо-саноат палатасида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Бош директор Гай Райдер Тошкентда «Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида муносиб бандликни таъминлаш: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусидаги халқаро конференциясида ҳам иштирок этади.

Мавзуга оид