Ўзбекистон | 12:00 / 14.12.2018
47970
2 дақиқада ўқилади

Даврон Назармуҳаммедов: «Ички ишлар тизими ходимларининг жиноятлари биз учун шармандали ҳол»

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳаммедовнинг 2018 йил давомида ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сенатор Абдуқодир Тошқулов ИИВ вазирининг биринчи ўринбосарига ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилаётган жиноятлар тўғрисидаги савол билан юзланди.

«Шу кунларда ижтимоий тармоқларда VSF рақамли автомобилнинг ҳуқуқ-тартибот органи ходимини уриб кетгани акс этган видеолар тарқалди. Халқ орасида VSF кенгайтмаси «Ватаннинг содиқ фарзандлари» деган маънони англатади, деган гап ҳам юради. Ватанимизнинг содиқ фарзандлари орасида халқ учун, чин кўнгилдан эмас, негадир мажбурият учун ишлаётган ходимлар ҳам бордек туюлади. Тизимдаги доғларга қарши қандай курашилмоқда?», деган сенатор.

Сенатор Абдуқодир Тошқулов

«Республикамизда ИИВ тизимида шахсий таркиб ходимларининг сони 120 минг нафарни ташкил этади. Афсуски, бир-икки шундай шармандали ҳолатлар ҳам учраб турибди. Ички ишлар тизими ходимларининг жиноятлари биз учун шармандали ҳол​. Вазирлик тизимида бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва бундай салбий ҳолатларга қарши курашиш мақсадида ўз хавфсизлик хизматимиз ташкил этилган. Тартиб-интизом ва назорат доимо эътибор марказимизда. Ўтган йил билан солиштирганда оддий ходимларнинг тартибсизлиги даражаси 60 фоизга камайган», дея вазир ўринбосари сўзларини келтирган Kun.uz мухбири.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳаммедов

Мавзуга оид