Ўзбекистон | 14:15 / 14.12.2018
4646
2 дақиқада ўқилади

«Халқаро миграция ташкилоти Конституциясини ратификация қилиш ҳақида»ги қонун қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида сенаторлар 70 овоз билан «Халқаро миграция ташкилоти Конституциясини (Брюссель, 1953 йил 19 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинишини маъқуллади.

Маълумот учун, Халқаро миграция ташкилоти 1951 йилда ташкил топган. Бош қароргоҳи Женевада жойлашган. Бугунги кунга қадар ташкилотга 172 мамлакат аъзо бўлган. Ташкилотнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
- Жалб этилган барча томонлар манфаатлари инобатга олинган ҳолда миграцияни бошқариш;
- Мамлакатлар ҳукумати билан ҳамкорлик, ўзи учун миграцияни ягона йўл дея танлаган инсонлар манфаатининг ҳимояси;
- Одам савдоси («трафик») билан кураш ва унинг олдини олиш;

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 24 январида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Ҳаитов Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ)нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий катта маслаҳатчиси М.Профази, ХМТнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий координатори Деян Кесерович ва ташкилотнинг Ўзбекистон билан алоқалар бўйича ходими С.Тошбоевдан иборат делегацияни қабул қилганди. Учрашувда Ўзбекистоннинг ХМТга аъзо бўлиши ҳамда икки томонлама ҳамкорликни келгусида янада ривожлантириш йўлларини муҳокама қилинганди 

Мавзуга оид