Жаҳон | 08:10 / 17.12.2018
3282
1 дақиқада ўқилади

Мэй Brexit бўйича янги референдум ўтказиш имкониятини баҳолади

Фото: EPA/ANDY RAIN

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг фикрича, Brexit бўйича янги референдум Британия ҳукумати сиёсатига жуда жиддий зарар келтиради. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу ҳақда Мэйнинг Британия парламенти жамоатлар палатасидаги режалаштирилган маърузаси матнида айтилади.

Унинг фикрича, иккинчи референдум сайловчилар кўз ўнгида ҳукуматнинг «демократияни амалга ошириш» имкониятини сўроқ остида қолдиради.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Brexit бўйича янги плебисцит «Британияни янада жиддий равишда бўлиб юборади».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ лейбористлар етакчиси Мэй ҳукуматидаги «хаос» ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид