Жаҳон | 14:53 / 18.12.2018
39682
2 дақиқада ўқилади

Самолётнинг ноқулай об-ҳаво шароитида муваффақиятсиз қўниши видеога олинди

Португалиянинг TAP Portugal авиакомпанияси учувчиси самолётни қўндиришга уриниб кўрди, лекин кучли шамол туфайли бошқарувни эплай олмади ва иккинчи айланага кетди. Ҳодиса видеоси ABC News томонидан эълон қилинди.

Роликдан кўриш мумкинки, самолёт Манчестер аэропортининг учиш-қўниш йўлагига яқинлашган, бироқ кучли шамол туфайли беқарор ҳолатда парвоз қилган, сўнг шассининг ҳар икки ғилдираги ерга тушган. Учувчи лайнерни биринчи уринишда қўндира олмади ҳамда иккинча айланага кетди. Охир-оқибат самолёт муваффақиятли равишда қўндирилди.

Сентябрь ойида Ryanair учувчиси ҳам Дублин аэропортида Брюсселдан учиб келган самолётни қўндиришга ҳаракат қилганди, бироқ сўнгги сонияда кучли шамол туфайли ўз фикрини ўзгартирган. Роликда самолётнинг қўниш йўлагига жуда яқин келиши, бироқ қўнмасдан, парвозни давом эттириши тасвирланган.

Мавзуга оид