Спорт | 10:02 / 20.12.2018
5872
1 дақиқада ўқилади

Ольга Забелинская Швейцариядаги мусобақада олтин медални қўлга киритди

Фото: МОҚ ахборот хизмати

Велоспортнинг трек йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Швейцарияда профессионал велоспортчилар ўртасидаги халқаро «Track Cycling Challenge» мусобақасида иштирок этишди. 

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ольга Забелинская гуруҳ пойгаларида барча рақибларидан яхши натижа кўрсатди (48 очко) ва биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Лидия Бойлан (46 очко, Ирландия) ва Елена Чеккинига (44 очко, Италия) насиб қилди.

Забелинская кузда Францияда ўтказилган «Chrono des Nations» халқаро мусобақасида иштирок этиб, Ўзбекистон терма жамоасига дастлабки олтин медалини тақдим этганди.

Маълумот учун, ушбу халқаро турнир спортчиларга Токио 2020 Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид