Ўзбекистон | 13:25 / 25.12.2018
14048
2 дақиқада ўқилади

Хорижга иш излаб кетаётган мигрантлар сони камаймоқда - вазирлик

Фото: Focus.kg

Ўзбекистондан чет элга иш излаб чиқиб кетаётган аҳоли сонида тушиш кузатилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги йил якунлари бўйича ҳисоботида ташқи меҳнат мигрантларининг мамлакатдан кетиш суръати 1,9 фоизга тушганини (2593,7 минг киши) билдирган. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2018 йилнинг иккинчи ярмида аҳолининг мавсумий иш билан шуғулланиш суръати ошган. Бу кўрсаткич жорий йилнинг биринчи ярмига нисбатан 22,8 фоизга кўп. Ҳолатга пахта терим мавсумида кузатилган иш ўринларини тартибли ташкил этиш сабаб бўлгани айтилмоқда. 

Вазирлик айни пайтда ташқи меҳнат миграциясига оид тадқиқот ўтказаётганини билдириб, унинг натижалари 2019 йил бошида маълум қилишни режалаштирган. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги янги методология асосида ўтказилган тадқиқот натижасини маълум қилганди. Унда республикадаги ишсизлик кўрсаткичи ва иш билан банд аҳолининг тавсифлари берилган. ​

Мавзуга оид