Спорт | 14:21 / 26.12.2018
7875
1 дақиқада ўқилади

2020 йилда Неймарнинг нархи тушади

Фото: Getty Images

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар 2020 йили французлар клубини тарк этиши мумкин.

AS нашри хабарига кўра, ўшанда бразилиялик футболчининг шартномасидаги бир пункт амалга киради ва унинг товон пули 160 миллион еврога тенг бўлади.

Манба маълумотига кўра, бу вазиятдан «Барселона» фойдаланиши мумкин. Футболчи ҳам собиқ клубига қайтишни истайди.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йили «Барселона»дан 222 миллион евро эвазига Париж клубига трансфер бўлганди. Испан нашрларига кўра футболчи Францияда зерикмоқда ва Испанияга қайтишни истамоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид