Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Ер кодекси қайта кўриб чиқилади
Ўзбекистонда Ер кодекси қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурида айтилган.
Дастур билан янги таҳрирдаги Ер кодекси ишлаб чиқилади. Ер кодексини қайта кўриб чиқиб, унинг нормаларини амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бугунги кун талабларига мувофиқлаштириш орқали:
иқтисодиётнинг муҳим йўналишларида давлат-хусусий шерикчилик муносабатлар жорий этиш;
иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлаш, унинг ривожланишида тадбиркорлик субъектларнинг ўрнини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
ер участкаларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари улар жойлашган ер участкалари билан бирга хусусийлаштириш тамойилларини мустаҳкамлаш;
аҳоли томонидан фойдаланиб келинаётган ер участкаларининг ўрнатилган миқдордан ортиқ майдонларининг ҳуқуқий муносабатларини белгилаш имконини беради.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар - “Давергеодезкадастр” қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2019 йил сентябрь, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2019 йил октябрь.
Мавзуга оид
12:21 / 17.03.2025
Шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин. Адлия вазирлиги қонун лойиҳасини муҳокамага чиқарди
19:08 / 12.03.2025
Қамоққа олинмаган гумонланувчиларнинг Ўзбекистондан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин
18:23 / 26.08.2024
Қийноқ оқибатидаги ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади
11:49 / 20.06.2024