Чарчаганда, жаҳл чиққанда, тушкунликка тушганда — Леонардо да Винчининг фикрни жамлаш усули
Леонардо да Винчининг фикрни жамлаш усули психолог маслаҳатига қараганда яхшироқ таъсир қилади.
Уйғониш даврининг асосий даҳоларидан бири Леонардо да Винчи нафақат санъат ва илм-фан, балки психологияда ҳам ёднома асарлар яратди. Рассом бўёқлар ва мўйқалам ёрдамида ақл ва қалбни даволашнинг оддий механизмини тасвирлаган. Ўз услубига у жами 23 бандни киритди.
Замонавий руҳшунослар да Винчи ҳақ эканини қайд этишмоқда. Бу ақл, асаб ва руҳиятдаги зўриқишни олиш усули деярли барча ҳолатларда ҳақиқатан ҳам иш беради.
Чарчадингизми — гуллар расмини чизинг.
Жаҳлингиз чиқдими — чизиқлар чизинг.
Оғриқ борми — ясанг.
Зерикдингизми — бир парча қоғозни турли гуллар билан тўлдиринг.
Хафамисиз — камалак расмини чизинг.
Хавотирни ҳис этяпсизми — қўғирчоқ ясанг.
Қўрқяпсизми — макраме тўқинг ёки матодан аппликация ясанг.
Аччиқланяпсизми — қоғозни майда бўлакларга бўлинг.
Хавотирланяпсизми — оригами тахланг.
Безовталаняпсизми— нақшлар чизинг.
Эслаш керакми —лабиринтлар чизинг.
Ҳафсалангиз пир бўлдими — расм нусхасини чизинг.
Тушкунликка тушдингизми— йўл расмини чизинг.
Бирор нарсани тушуниш керакми — мандаллар чизинг.
Кучни тезда тиклаш зарур — манзарани чизинг.
Туйғуларингизни тушуниш керак —автопортрет чизинг.
Ҳолатни эслаб қолиш зарур — рангли доғларни чизинг.
Фикрларни тизимлаш зарур бўлса — ари ини ёки квадрат чизинг.
Ўзингиз ва истакларингизга ойдинлик киритишни истайсиз — коллаж тайёрланг.
Фикрни жамлаш керак — нуқталар билан чизинг.
Вазиятдан оптимал чиқишни излаш учун — тўлқин ва доиралар чизинг.
“Тиқилиб қолганингизни” ҳис этяпсиз ва олдинга ҳаракат қилиш керак — спираллар чизинг.
Мақсадга фикрни жамлаш учун — тўр ва нишонлар чизинг.
Мавзуга оид
12:19 / 07.09.2024
Мўйқаламидан қон томган рассом: Верешчагин ким бўлган?
14:06 / 11.12.2022
Санъат асарларими ёки сохта пуллар – доллар ва фунт стерлинг тасвирларини қўлда чизиб сотган америкалик рассом нега айбланганди?
22:32 / 26.10.2022
Фото: Туркистон авангардининг дурдоналари – Парижда
12:21 / 25.07.2022