Спорт | 15:13 / 07.01.2019
14834
2 дақиқада ўқилади

Макгрегор Мэйвезер томонидан «дўппосланган» япониялик кикбоксчи билан жанг ўтказмоқчи

Фото: REUTERS / Adam Hunger-USA TODAY Sports

Аралаш йўналиш (ММА) бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегорнинг Twitter'да ёзишича, япониялик кикбоксчи Тенсин Нацукава билан кўргазмали жанг ўтказиш истагида.

Спортчи маълум қилишича, боксчи Флойд Мэйвезернинг сўнгги рақиби билан аралаш яккакурашлар қоидалари бўйича учрашишни хоҳлайди. У баҳсни 2019 йилнинг ёзида ўтказишни мўлжалламоқда. «Илтимос, буни ҳозироқ ташкиллаштиринг», - деб ёзган Макгрегор.

Нацукава ва Мэйвезер ўртасида бокс қоидаларига кўра ташкил этилган кўргазмали жанг 2018 йилнинг 31 декабрида Токио шаҳрида бўлиб ўтди. Баҳс биринчи раундда якунланди. Америкалик рақибини уч марта нокдаунга учратди, шундан сўнг Насукаванинг жамоаси жангни тўхтатишга қарор қилди. Қарама-қаршилик натижаси спортчилар расмий статистикасида қайд этилмайди. 

Мэйвезер - тўрт вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони. У профессионал рингда 50та жанг ўтказиб, уларнинг ҳар бирида ғолиб чиққан. Боксчи ўзининг охирги расмий жангини 2017 йил августида ўтказди ва ўнинчи раундда нокаут билан ирландиялик Конор Макгрегорни таслим этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мэйвезер япониялик кикбоксчи билан жангга тайёргарлик кўрмаганини тан олганди.

Мавзуга оид