Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парламент дипломатияси роли кучайтирилади
Мамлакат ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ечишда парламент дипломатияси роли кучайтирилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.
Қайд этилишича, амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда:
Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини халқаро доирада, жумладан парламентлараро майдонда ва икки томонлама муносабатларда илгари суришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг халқаро фаолиятини кучайтириш;
хорижий мамлакатлар парламент вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш бўйича аниқ чора-тадбирларни, яқин ва узоқ хорижга ишчи ташрифларни амалга ошириш, ҳамкорликни кенгайтириш ва долзарб масалалар ечимини излаш мақсадида ҳамкор мамлакатларнинг ҳукумат ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказиш назарда тутилади.
Бажариш муддати - йил давомида, ижро учун масъуллар - Олий Мажлис палаталари, ТИВ, вазирлик ва идоралар.
Мавзуга оид
07:37 / 10.04.2025
Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг юбилей ассамблеясида 140 давлатдан 2000 га яқин делегат қатнашди
14:13 / 06.04.2025
Дунё парламентларида аёл сиёсатчиларнинг сони ва нуфузи ортмоқда — Мартин Чунгонг
15:25 / 03.04.2025
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди
11:18 / 23.03.2025