Ўзбекистонда электротехника соҳасида СССРдан қолган стандартлар билан ишланмоқда
Ўзбекистонда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришда собиқ Иттифоқ стандартлари қўлланилмоқда. Жаҳон бозорига маиший техникаларни экспорт қилиш учун эса, халқаро тан олинган стандартларни қўллашни жорий қилиш керак. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси Алишер Абдуллаев ОАВ вакиллари билан учрашувда шундай фикрларни билдирди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.
«Бизда, тан олиш керак, эски, Совет иттифоқининг чегараланиб қолган стандартлари билан ишлаяпмиз. Узоқ чет эл давлатларининг стандартлари ҳали бизда қўлланмайди. Британия, АҚШ ва ЕИ стандартлари бор. Биз шуларни кенг жорий қилиб, улар асосида ишлашимиз керак. Биз электротехника маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиб, экспорт қилмоқчи бўлсак, ўша стандартларни қўлламасдан туриб бу мақсадга эриша олмаймиз. Бошқа йўл йўқ», - деди «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси.
Мавзуга оид
13:54 / 05.09.2024
«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг фаолияти тубдан ўзгартирилади
17:14 / 24.08.2024
Eltech-Lab энергосамарадорлик синовларини ўтказа олмади. Товарлар ярим йил божхонада қолиб кетган
13:24 / 26.04.2024
Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилади
11:51 / 01.04.2024