Жамият | 15:49 / 08.01.2019
12498
4 дақиқада ўқилади

Хайрия: Ҳамидуллоҳ юрак порогидан азият чекмоқда – унга ёрдам берайлик!

Яхшилик, хайр-саховат, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш. Орамизда инсонийликнинг ушбу олий фазилатларини ҳаётининг бош мезони, шиорига айлантириб олганлар жуда кўп. Улар кимдир айтса-айтмаса, далолат қилса-қилмаса, бу шиорга умрининг охиригача амал қилади. Шу билан бирга, «кимки бир яхши ишга сабабчи бўлса, ўшани қилган кабидир» мазмунидаги ҳадиси-шарифдан кўпчилигимизнинг хабаримиз бор.

Kun.uz таҳририяти  хайрли ишларда, ёрдамга муҳтож беморларга эҳсон қилишда шерик бўлиш йўлида қатор хайрия акцияларини ташкил этмоқда. Бир муддат аввал Kun.uz сайтида Фарғона вилояти Бешариқ туманининг Робқонидан келган юрак порогидан азият чекаётган Ҳамидуллоҳнинг даволанишга доир хайрия акцияси чиққан эди.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Бувисининг сўзларига кўра, Ҳамидуллоҳ туғма юрак пороги билан дунёга келган. Шу йилнинг февраль ойидан буён иккинчи неварасини даволатиш билан овора. Қолаверса, оиланинг ёлғиз ўғли, Ҳамидуллоҳнинг отаси ҳам ЙТҲ оқибатида оғир даволаш курсларини бошдан кечирган. Жарроҳлик амалиётларини ўтаган.

Шу боисдан ҳам юрак порогидан азият чекаётган Ҳамидуллоҳни даволатишга оиланинг қўли калталик қилмоқда. Ҳамидуллоҳ зудлик билан Ҳиндистонда жарроҳлик амалиётини ўтказиши керак. Чунки Ўзбекистонлик шифокорлар унда жарроҳлик амалиёти мураккаб бўлгани боис бу ерда ўтказа олмасликларини билдиришди. Шифокорлар умид бор дейишмоқда. Бунинг учун эса 20 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ зарур. Оиланинг эса бу маблағни топиб беришга имконияти йўқ. Уларнинг бирдан-бир умиди саховатпеша халқимиздан бўлиб турибди.

Саховатпеша юртдошлар! Шу оиланинг, кўз ёши тўкиб турган онахоннинг ташвиши аришида, яна бир жажжи ватандошимиз шифо топишида, мурғак қалби ором олишида ўзимизнинг катта-кичик ҳиссамизни қўшайлик. Сиз бир ҳамюртингизнинг ташвишини кетишида ёрдам берсангиз, Аллоҳ сизнинг ташвишингиз кетишида ёрдам берсин! Эҳсон ишига барчамиз жам бўлиб, бош қўшайлик!

+99890 947 78 80 – Бобоев Мағрубжон (отаси)

ПАЙМE, CЛИCК, АГРОБАНК Тошкент шаҳар филиали

Пластик карточка рақами: 8600 0412 7646 2307 – Бобоев Мағрубжон (отаси)

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Раҳматилло Исроилов тайёрлади.


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид