Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцарияликлар криптовалюта учун ҳамён ўрнатилган соат ишлаб чиқаради
Швейцариянинг A. Favre & Fils соат ишлаб чиқарувчи компанияси криптовалюта ҳамёни ўрнатилган соат модели устида ишламоқда. Бу ҳақда CoinDesk портали хабар берди.
Уч юз йиллик тарихга эга компания ўз маҳсулотини 2019 йилнинг иккинчи ярмида тақдим этишни режалаштирган. Нархи эса тайёрланган хомашёсига қараб 100 мингдан 150 минг франккача бўлади (102 мингдан 153 минг долларгача).
Ишлаб чиқарувчилар ҳамёндаги валюта блокчейн асосидаги хавфсизлик тизими ёрдамида ишончли ҳимояланишига ваъда беришмоқда.
Аввалроқ Швейцариянинг яна бир компанияси Hublot криптовалютанинг 10 йиллигига бағишлаб Big Bang деб номланган соатларини ишлаб чиқарганди. Уларнинг нархи 25 минг доллар бўлиб, фақатгина биткойнга сотиб олиш мумкин.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади
20:26 / 15.05.2025
Криптофирибгарлар Telegram орқали 27 млрд доллар пул ювгани маълум бўлди
01:40 / 15.05.2025