Спорт | 08:56 / 24.01.2019
12078
1 дақиқада ўқилади

Фёдор Емельяненко: фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлаяпман

Фото: AP/Gregory Payan

Аралаш йўналиш (ММА) бўйича россиялик жангчи Фёдор Емельяненко Bellator Гран-приси чемпиони камари учун америкалик Райан Бэйдер билан баҳсдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин экани ҳақида изоҳ берди. Бу ҳақда Sport24 хабар қилмоқда.

Спортчи ММА’дан кетишига нима сабаб бўлиши мумкинлигини айтди.

«Бу ҳақда фақат жангдан кейин гапириш мумкин. Кўрамиз. Албатта, бу ҳақда ўйлаяпман. Гап мен жанг қилишни хоҳламаслигимда эмас. Лекин ёшим анча катта бўлиб қолгани сезилмоқда. Кўрамиз», - дея хулоса қилган Емельяненко.

Россияликнинг америкалик спортчи билан учрашуви 27 январга ўтар тунда Лос-Анжелесда бўлиб ўтади. У Bellator 214 мусобақасининг асосий воқеасига айланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедовнинг отаси ўғли учун уч нафар рақиб топганди.

Мавзуга оид