Жаҳон | 12:59 / 24.01.2019
3644
1 дақиқада ўқилади

Карлос Гон Renault раҳбари лавозимини тарк этди

Фото: REUTERS

Франция иқтисодиёт ва молия вазири Брюно Ле Мэрнинг Bloomberg Television’га берган интервьюсида хабар беришича, Японияда ҳибсга олинган Карлос Гон Renault - Nissan - Mitsubishi автомобиль альянси раҳбари лавозимидан кетди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, Гон 23 январь куни кечқурун ўз лавозимини тарк этган.

Қайд этилишича, бугун, 24 январь куни соат 9.00да (Тошкент вақти билан 13.00) йиғилиш бўлиб ўтади, унда Michelin раҳбари Жан-Доминик Сенарни уни лавозимига тайинлаш масаласи кўриб чиқилади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Карлос Гон ноқонуний йўл билан 8 млн евро олишда айбланганди.

Мавзуга оид