Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Renault ўз машинаси услубида квадрокоптер ишлаб чиқди
Renault компанияси Renault 4 автомобил модели услубида ишлаб чиқилган квадрокоптерни намойиш қилди. Эътиборлиси, қурилма Renault 4 кузови нусхаси билан жиҳозланган ва Renault Air4 деб ном олган.
Концептни француз компанияси учун TheArsenale компанияси ишлаб чиққан. Қурилма бир ўриндиқли бўлиб, углепластикдан ишланган. У сиғими 90 А-соатли 100 волтли литий-полимер батарея ва умумий тортиш қуввати 380 кг бўлган 4 та паррак билан жиҳозланган.
Renault Air4 квадрокоптери 700 метргача баландликка 4 м/сония тезлик билан кўтарила олади ва горизонтал парвозда 90 км/соатгача тезликда уча олади. Парвоз вақтида қурилма 70 даража бурчакка эгилиши мумкин.
Renault 4 машинаси 1961 йилдан 1992 йилгача ҳамёнбоп модел сифатида ишлаб чиқарилган, 2021 йилда машинанинг 60 йиллиги муносабати билан унинг негизида яратилган бир нечта концепт-кар тайёрланган.
Мавзуга оид
18:56 / 10.10.2022
Renault бир ўриндиқли Mobilize Solo электромобилини намойиш этди
20:25 / 29.07.2022
Renault Россияни тарк этиши натижасида кўрган зарарини 2,3 млрд евро деб баҳолади
12:40 / 19.10.2021
Ўзбекистонда Renault автомобиллари нархлари эълон қилинди
18:39 / 15.10.2021