Жамият | 18:09 / 25.01.2019
26348
3 дақиқада ўқилади
Реклама

​“Spark” ёки Чемпионлар лигаси финалига йўлланма – Сиз қай бирини танлаган бўлардингиз?

23 январь куни Тошкент шаҳридаги «Самарқанд дарвоза» савдо кўнгилочар марказида Tizer акциясининг галдаги ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда 2018 йилнинг сентябрь ойида старт олган мазкур акция ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Жумладан, Тошкент шаҳри Олмазор туманида истиқомат қилувчи Абдуғафур Ваҳобов акция ғолиби сифатида бош соврин – Chevrolet Spark автомобилини қўлга киритди.

Ғолибларни тақдирлаш маросими уни бевосита кузатиб борган 2000 нафардан ортиқ меҳмонлар иштирокидаги турли шоу дастурлар, эстрада юлдузларининг чиқишлари ва тақдирлаш жараёнларининг ҳаяжонли дақиқалари билан ёдда қолди.

Маросим бошловчилари Абдуғафур Ваҳобовга акциянинг мутлақ ғолиби сифатида шу йилнинг июнь ойида Испаниянинг Мадрид шаҳрида ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионлар лигаси финалига йўлланма ёки Chevrolet Spark автомобилини олишни таклиф этишди. Ғолиб минглаб томошабинларнинг ҳайқириқлари, фарзандларининг таклифлари асосида “Spark” танловида тўхтади.

– Фарзандларим Акбар, Абдумалик ва Зафаржон деярли бир ой давомида Tizer чанқоқбости ичимлигини ичиш орқали футбол жамоалари номи ёзилган махсус қопқоқларни йиғишган экан. Тўпланган қопқоқларни кўриб, ўғилларимга айтган биринчи гапим «Соддасизлар-да болалар, ичимликнинг оддийгина 32та қопқоғига ким ҳам “Spark” автомашинасини берарди?»,- деган сўзлар бўлди. Кейин уларнинг таклифи билан, мендан нима кетди, дея ташкилотчиларга мурожаат қилдим ва мана, ютуқни олиб кетяпмиз, – деди акция ғолиби Абдуғафур Ваҳобов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.

Тақдирлаш маросимида, шунингдек,

Телевизор;

Ноутбук;

Смартфон;

Ақлли соат;

Tizer савдо белгиси туширилган футболкалар ва бошқа турдаги қимматбаҳо совғалар ҳам ўз эгаларига топширилди.

Маълумот ўрнида, Tizer савдо белгиси томонидан 2018 йилнинг 10 сентябридан 2019 йилнинг 31 майига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йирик акция ўтказилмоқда. Унга кўра, иштирокчилар махсус қопқоқли Tizer ичимлигини сотиб олиши ва қопқоқ остига беркитилган турли ютуқли совғалар белгиларини топишлари лозим. Топилган ҳар бир қопқоқдаги қимматбаҳо совға шу каби тантанали тақдирлаш маросимларида ўз эгаларига топшириб келинмоқда.

Салқинлатувчи ичимлик қопқоқларидан 2018-2019 йилларда УЕФА Чемпионлар лигасида иштирок этувчи Европа клублари номларини топиш орқали сиз 2019 йилнинг 1 июнида Испаниянинг Мадрид шаҳридаги “Wanda Metropolitano” стадионида бўлиб ўтадиган футбол бўйича УЕФА Чемпионлар лигасининг финал ўйинида қатнашиш учун 20 та йўлланма ёки 19 та Chevrolet Spark автомобилидан бирини қўлга киритишингиз мумкин. 
Сиз қай бирини танлайсиз, Spark ёки Мадридга йўлланма?

Tizer ичинг ва қимматбаҳо совғалар эгасига айланинг!

Мавзуга оид