Жаҳон | 20:54 / 29.01.2019
12007
1 дақиқада ўқилади

Хитойда ҳар 3,8 кунда янги "миллиардчи" дунёга келади

Иллюстратив фото

Хитойда ҳар 3,8 кунда 1 миллиард доллар кўрсаткичга етган янги стартап пайдо бўлади. Bloomberg нашри Hurun маҳаллий консалтинг компанияси маълумотларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

2018 йилда Хитойда 97 стартап шундай мақом олган, уларнинг умумий баҳоси 1,2 триллион юан (178 миллиард доллар)ни ташкил қилади. Мамлакатда 1 миллиард доллардан ортиқ кўрсаткични қайд этган жами 186 компания мавжуд. 

Уларнинг сони энг кўп интернет-сервислар орасида ўсган — бу йўналишдаги 45 стартап 1 миллиард доллар кўрсаткичига етган. Бундан ташқари, электрон коммерция ва молиявий технологиялар йўналишидаги ташкилотлар ҳам бор.  

Янги "миллиардчилар" рўйхатида 50 миллиард юань (7,4 миллиард доллар) кўрсаткич билан майнинг жиҳозлари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган Bitmain компанияси етакчилик қилди. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид