Ўзбекистон | 16:17 / 01.02.2019
35272
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон тақиқлаб қўйган Бишкек-Тошкент​ қатновига Ўзбекистон муносабат билдирди

Бишкек-Тошкент йўналишида йўловчи ташиш билан шуғулланаётган автобуслар қатнови тўхтаб қолганига Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги муносабат билдирди. Бу ҳақда «Правда востока» нашри хабар бермоқда. 

Аввалроқ, Қозоғистон ўз ҳудуди орқали «Бишкек-Тошкент» транзит автобуси ўтишини тақиқлагани маълум қилинганди.

Қирғизистон ОАВ маълумотига кўра, 2018 йил декабрида ташувчилар йўловчиларнинг илтимосига кўра ҳаракатланиш жадвалини бироз ўзгартирдилар. Бироқ, Қозоғистон томони бу мувофиқлаштирилмай қилиниши ноқонуний эканлигини билдирган. 

«Қишки мавсумда халқаро ҳаракат йўналишига бироз ўзгартиш киритилди. Бу эса Дарҳон-Бишкек йўналиши билан ўхшаш ҳаракатни пайдо қилди. Шу туфайли, келиб чиққан манфаатлар тўқнашуви оқибатида Қирғизистон ва Қозоғистон ташувчилари норозилиги пайдо бўлди. 

Қозоғистон юзага келган ҳолатни инобатга олиб, йўналишга қўшимча ва ўзгартишлар киритилгунга қадар мамлакат ҳудудидан ўтувчи ҳаракатни тўхтатиб туришга қарор қилди», — дейилади Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ахборотида. 

Маълум қилинишича, шу каби муаммолар қайта пайдо бўлмаслиги учун Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон уч томонлама музокараларни олиб бормоқда. ​

Мавзуга оид