Жаҳон | 00:15 / 03.02.2019
5297
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда тўғон ўпирилиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 121 кишига етди

Фото: AFP 2019 / Mauro Pimentel

Бразилиянинг Минас-Жерайс штатида Vale компаниясининг тўғони ўпирилиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 121 кишига етди, 226 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб Globo нашри хабар берди.

Аввалроқ 115 киши ҳалок бўлгани, 248 киши бедарак йўқолгани хабар қилинганди.

Қайд этилишича, айни пайтга қадар 94 нафар фожиа қурбонларининг шахси аниқланган.  

25 январь куни Брумадинью муниципалитети ҳудудида тўғон ўпирилиши натижасида маъмурий бинолар ва аҳоли уйлари балчиқ остида қолганди. Қутқарув ишлари бир неча ҳафта давом этиши мумкинлиги айтилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид