Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Wi-Fi ёрдамида электроникани зарядлаш усули аниқланди
АҚШ ва Испания олимлари Wi-Fi сигнали ёрдамида микроскопик электроникани зарядлаш усулини аниқлашди, дейилади dgl.ru'да.
Массачусетс технология институти ва Мадрид университети олимлари Wi-Fi сигнали орқали энергия етказиш тизимини ишлаб чиқишди. Электр энергия етказиш тамойили электромагнит тўлқинларнинг электр энергиясига айланишига асосланган. Ҳозирча смартфонларни бу усулдан фойдаланиб зарядлаш имкони йўқ, бироқ микроспопик техника "ҳаво"дан энергия олиши мумкин.
Мутахассислар электр энергия етказиш учун сульфид молибдендан махсус антенна яратишди. Унинг "КПД"си ҳозирча кичик, электромагнит тўлқинларнинг атиги 30 фоизини электр энергияга айлантиришнинг уддасидан чиқилди. Шундай бўлса-да, тиббиёт соҳасида фойдаланиладиган баъзи датчикларни зарядлаш учун шунинг ўзи етарли бўлди.
Мавзуга оид
16:10 / 14.04.2025
АҚШ Савдо вазирлиги: Электроника тарифларидаги истиснолар - вақтинча
20:19 / 12.04.2025
АҚШ смартфонлар ва компьютерларни ўзаро божлардан озод қилди
12:58 / 14.02.2025
Wi-Fi роутер ўрнатилган Equinox жарима майдончасига жойлаштирилди
08:15 / 08.09.2023