Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компаниялари билан электроника йўналишида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистонда электрон компонентлар ишлаб чиқарувчи янги қувват ишга туширилади.
Хитойнинг Шандун провинцияси, Дечжоу шаҳри раҳбарияти вакиллари «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига ташриф буюрди.
Уюшма раисининг биринчи ўринбосари Мансур Ҳошимов ва Дечжоу шаҳри делегацияси раҳбари Тян Вейдун ўртасида икки томонлама ҳамкорлик ва устувор йўналишларда биргаликда ишлаш масалалари муҳокама қилинди.
Уюшма мутасаддилари электротехника саноати бўйича Хитой Халқ Республикаси билан самарали ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш орқали ҳар томонлама манфаатли мақсадларга эришишга тайёр эканини таъкидлади.
Учрашув давомида, Ўзбекистоннинг Bitmain Service ва Хитойнинг Huake Semiconductor CO компаниялари ҳамкорлигида мамлакатда электрон компонентлар ишлаб чиқарувчи янги қувватни ишга тушириш бўйича ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу янги лойиҳа реализациясини тезлаштириш, ўз вақтида ишга туширишда ҳамкорлик қилиш, кўмак бериш бўйича тўрт томонлама англашув меморандуми имзоланди.
Мавзуга оид
16:10 / 14.04.2025
АҚШ Савдо вазирлиги: Электроника тарифларидаги истиснолар - вақтинча
20:19 / 12.04.2025
АҚШ смартфонлар ва компьютерларни ўзаро божлардан озод қилди
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025