Жамият | 14:25 / 15.02.2019
4113
1 дақиқада ўқилади

“Ўзагросуғурта” республиканинг барча ҳудудларида очиқ мулоқотлар ташкил этмоқда

Фото: Ўзагросуғурта

Аҳолини суғурта фаолияти, унинг механизмлари, турлари ҳамда афзалликлари ҳақида кенгроқ хабардор қилиб бориш бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири.

“Ўзагросуғурта” АЖ томонидан жойларда аҳолининг суғурта маданиятини юксалтириш, суғурта борасида ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Фото: Ўзагросуғурта

Суғурта бозор иқтисодиёти шароитида жисмоний ва юридик шахслар, корхона ҳамда ташкилотларнинг мулкий манфаатларини ишончли ҳимоя қилувчи самарали восита ҳисобланади.

“Ўзагросуғурта” компанияси раҳбарияти, ходимлари томонидан республиканинг барча ҳудудларида 12 февралдан 16 февралгача семинарлар, очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Мавзуга оид