Жаҳон | 21:33 / 18.02.2019
4903
1 дақиқада ўқилади

Илк бор аёл киши Ироқ Курдистони парламентига спикер этиб сайланди

Курдистон демократик партияси депутати Вала Фарид Ироқ Курдистони парламентига спикер этиб сайланди. Rudaw телеканалининг хабар беришича, у Курдистон тарихида ушбу лавозимни эгаллаган илк аёл бўлди.

Хабарда айтилишича, Фариднинг номзоди учун 111 нафар депутатдан 64 нафари овоз берган.

Ироқ Курдистони – Ироқ таркибидаги Курд мухтор туманининг норасмий номланиши. Унинг юридик мақоми Ироқ конституциясида белгилаб қўйилган. Мазкур туманда этник курдлар истиқомат қилади.

Мавзуга оид