Бўка тумани ҳокими лавозимидан кетди
Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокими Нўъмонали Избосаров саломатлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Избосаров ўрнига Бектемир Ибрагимов Бўка тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Ибрагимов 2010-2013 йилларда Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, шундан кейин 2016 йилга қадар Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими вазифасида ишлаган.
2018 йили 12 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи давомида Бўка тумани ҳудудидаги «Валихон ота» фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта теримини кўздан кечирганди. 13 октябрь куни Тошкент вилояти ҳокими фармойиши асосида 5та туман ҳокими, хусусан Бўка тумани ҳокими ҳам икки ойлик маошларидан маҳрум қилинган.
Пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларида йўл қўйган камчиликлари туфайли туман ИИБ бошлиғи Ихтиёр Ҳасанов ишдан олинди. Шу важ билан Бўка тумани прокурори ва Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳам ишдан кетганди.
Мавзуга оид
08:10 / 24.09.2024
Тошкент вилоятида қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши бошланди
10:11 / 23.04.2024
Тошкент вилоятида метан-заправка 1 ойда салкам 2 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
16:00 / 20.03.2024
Тошкент вилоятида қалбаки косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарган цех аниқланди
10:12 / 20.03.2024