Ўзбекистонда VPN иловаларни юклаб олиш камайди
Сешанба, 19 февралдан бошлаб YouTube видеохостинги ва «ВКонтакте» ижтимоий тармоғига кириш Ўзбекистонда қайта тикланди. Facebook эса қисман очилмоқда.
Ушбу сайтларга кириш билан боғлиқ муаммолар ўтган йилнинг сентябрь ойида бошланди (YouTube билан - октябрда). Фойдаланувчилар сервисларни VPN’дан фойдаланган ҳолда ишлатиш мумкинлигини аниқладилар, бу эса улар оммабоплигининг кескин ўсишига олиб келди.
Аввалроқ, Ўзбекистонда энг кўп юклаб олинувчи 100 илова рўйхатига ҳам кирмаган VPN Proxy Master каби иловалар биринчи ўринга кўтарилиб олиб, Telegram ҳамда Instagram каби анъанавий етакчиларни ортда қолдирилди.
21 февраль куни Ўзбекистонда VPN иловалар ўз позицияларини йўқота бошлади ва биринчи ўринни бошқа иловалар учун бўшатиб берди. Масалан, VPN Proxy Master февраль ойида давомида биринчи марта биринчи ўриндан пастга тушиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда кескин пастлаганди.
Мавзуга оид
23:50 / 06.09.2024
YouTube ўсмирларнинг вазн ва фитнесга оид видеоларни кўришини чеклайди
22:36 / 06.09.2024
АҚШ IT-компанияларини Россиядаги интернет цензурани четлаб ўтишга ёрдам беришга чақирди
23:05 / 04.09.2024
Россияда YouTubeʼни тезлаштираётган операторларга огоҳлантириш берилди
16:39 / 30.08.2024