Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА ҳукумати фуқароларнинг 100 млн долларлик қарзини кечиб юборди
БААда фуқароларнинг 100 млн долларлик қарзи кечиб юбориладиган бўлди. Бу ҳақда Gulfnews ахборот агентлиги хабар берди.
БАА ҳукумати банклар билан қарзлардан воз кечилиши бўйича келишиб, 3 мингдан кўпроқ фуқаросига ёрдам беришга қарор қилди.
Ҳукумат 13 та банк билан 361 млн дирҳамлик (98 млн доллардан кўпроқ) қарзни кечиб юбориши бўйича музокаралар ўтказган. Таъкидланишича, ушбу чора Амирликларнинг барча фуқаролари учун муносиб турмуш тарзини таъминлашга қаратилган.
Банклар вакиллари бу фикрга қўшилишган, бундан ташқари у БААда жорий йилда эълон қилинган “сабр-тоқатлик йили” йўналишига мос келади.
Маълум қилинишича, бу БААда амалга оширилган бундай ягона ҳолат эмас. Жумладан, мамлакатда 2012 йилда “қарз амнистияси” эълон қилинган ва унинг доирасида қарзи 270 минг доллардан ошмаган деярли 7 минг кишининг қарзи кечиб юборилган. Кечиб юборилган қарзларнинг умумий қиймати 540 млн долларни ташкил қилган.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025