Жаҳон | 08:25 / 01.03.2019
40789
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Усама бин Лодиннинг ўғли қаерда эканини аниқлади

Ҳамза бин Лодин/Фото: CIA / AP

АҚШ Давлат департаменти дипломатик хавфсизлик бюроси раҳбари Майкл Эваноффнинг маълум қилишича, «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳи асосчиси Усама бин Лодиннинг ўғли Ҳамза «Афғонистон - Покистон чегараси яқинида» бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Шунингдек, Давлат департаменти тахминича, Ҳамза бин Лодин Эронга ташриф буюрган бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Бироқ, Эванофф қўшимча қилишича, бин Лодиннинг ўғли Марказий Осиё жанубидаги «исталган» жойда бўлиши мумкин.

28 февраль, пайшанба куни АҚШ ҳукумати «Адолат учун мукофот» дастури доирасида Ҳамза бин Лодин тўғрисидаги маълумот эвазига 1 миллион доллар мукофот ҳақида эълон қилди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил август ойи бошларида Усама бин Лодиннинг онаси биринчи маротаба интервью берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид