Жаҳон | 20:24 / 04.03.2019
15643
1 дақиқада ўқилади

15 йилдан кейин Россия аҳолисининг учдан бирини мусулмонлар ташкил қилиши айтилди 

15 йилдан кейин Россия аҳолисининг 30 фоизини мусулмонлар ташкил қилади. Бундай баёнот билан Россия муфтийлари кенгаши раҳбари Равиль Гайнутдин чиқди.

Гайнутдин 4 март куни Россия давлат думасида ўтган “Россияда ислом тарихи: келажакка назар билан англаш” мавзусидаги илмий-амалий анжуманда мутахассислар прогнозига таяниб яқин истиқболда Россиянинг ислом аҳолиси сезиларли кўпайишини таъкидлаб ўтган.  

“Интерфакс” ахборот агентлигининг маълум қилишича, Гайнутдин 30 йилдан бери Москва жомеъ масжидидаги байрам намозларига имомлик қилишини ва шу сабабли бу прогноз амалиётда ўз тасдиғини топаётганини таъкидлай олишини айтган.

Аввалроқ “Обшественное мнение” (“Жамоатчилик фикри”) жамғармаси сўровнома ўтказиб, унинг натижаларига кўра Россияда мусулмонлар аҳолининг 7 фоизини, яъни тахминан 10 млн кишини ташкил қилишини маълум қилган. 

Мавзуга оид