Жаҳон | 09:37 / 04.03.2019
4973
1 дақиқада ўқилади
Бразилиянинг Vale бош директори тўғон ўпирилиши фожиаси сабабли истеъфога чиқди
Бразилиянинг Vale тоғ-кон корпорацияси бош директори Фабио Шварцман Белу-Оризонти штатида компанияга тегишли тўғон ўпирилиши фожиаси сабабли истеъфога чиқди. Брумадинью муниципалетитеди юз берган фожиа камида 186 кишининг умрига зомин бўлганди.
Компания баёнотига кўра, Шварцман билан бирга компания раҳбариятини топ-менежерлар Герд Питер Поппинга, Лусио Флавио Галлон Кавалли ва Сильмар Магальес Сильва ҳам тарк этган.
Компания раҳбарларининг истеъфога чиқиши Бразилия бош прокуратураси тавсияси билан боғлиқ. Корпорацияга Эдуардо де Саллес Бартоломео вақтинча бош директор этиб тайинланган.
Мавзуга оид
15:10
Бразилияда X ижтимоий тармоғи деярли 1 млн доллар жаримага тортилди
13:10
X ижтимоий тармоғи Бразилиядаги юридик вакилини тайинлади
20:51 / 14.09.2024
Х ижтимоий тармоғи ва Starlink Бразилия ғазнасига 3,3 млн доллардан ортиқ пул ўтказиб берди
12:00 / 09.09.2024